Ушбу мақолада исломда олди-сотди шартномаси, унинг турлари ва тавсифи, шунингдек шартномаларга қўйиладиган талаб (шарт)лар ҳақида маълумот берилади. Исломда турли хил эҳтиёжларини қондириш учун мол-мулкларини сотиш ва сотиб олиш, бойликлари ва молларини бир-бирлари билан алмаштириш эркинлиги берилган бўлиб, ушбу мақолада айнан эътиборга олинадиган фиқхий талаблар тўғрисидаги маълумотлар кенг ёритилган.